Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди



Улашинг :


Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Norma’нинг ёзишича, ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

· Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби;

· тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасидаги ташкилотларга Жамғармадан маблағ ажратиш тартиби;

· Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаларини тузиш тартиби;

· Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат.

Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари хизмат кўрсатувчи банкда очилган тегишли ҳисобварақда жамланади.

Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон божхона чегараси орқали пахта ип-калавасини олиб чиқишда (ҳар бир кг учун) қуйидаги миқдорларда ундириладиган йиғимларнинг 75 фоизи ҳажмдаги тушумлар:

· 1.01.2021 йилдан – 0,01 АҚШ доллари;

· 1.01.2022 йилдан – 0,05 АҚШ доллари;

· 1.01.2023 йилдан – 0,1 АҚШ доллари;

· 1.01.2025 йилдан – 0,2 АҚШ доллари;

· қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

· тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоқлари ташкилотларида халқаро стандартларни жорий этиш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорлар талабларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

· соҳа ташкилотларининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш, миллий брендларни яратиш ва илгари суриш билан боғлиқ харажатларини қоплаш;

· илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш, жумладан уларни хорижга ўқиш учун юбориш;

· «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг ижро этувчи аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш,

· хорижий ваколатхоналарни сақлаш ва хорижий мутахассисларни жалб этиш харажатларини компенсация қилиш;

· «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси аъзолари умумий йиғилиши қарори билан белгиланган ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадлар.

· Соҳа ташкилотларига Жамғармадан маблағ ажратиш тасдиқланган схемага мувофиқ амалга оширилади.


Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий

11 03 2021 / 19:35