Унда жорий йилнинг 20 августида бўлиб ўтиши кўзда тутилган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан навбатдаги “Очиқ мулоқот” тадбирига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов томонидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан ҳамкорликда тадбиркорлар билан мулоқот ўн кунлиги ташкил этилиб, ҳар бир тадбиркорни қийнаёган муаммолар атрофлича ўрганилиши, уларни тез фурсатда ҳал этиш таклифи билдирилди. Бугунги кунда тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар, соҳада дуч келинаётган тўсиқлар ҳақида мурожаатлар тингланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА
Сарлавха :
Иқтисодиёт
27 07 2022 / 15:56