Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Тадбиркорларга маҳаллаларда микромарказ ташкил қилиш учун давлат ерлари 5 йилга ижарага берилади



Улашинг :


Маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказларини ташкил қилиш учун давлат мулки обектлари 5 йил муддатга ижарага берилади. Бунда тадбиркор обектни ўзи реконструксия қилади ёки бино-иншоотларни қуради.


Президент 25 июл куни маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказларини ташкил етиш чора-тадбирлари тўғрисидаги (331-сонли) қарорга имзо чекди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарор билан жами 421 та маҳаллада юридик шахс мақомига ега саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказлар ташкил етилади.

Бунда микромарказ ташкил қилиши учун тадбиркорларга ўз маблағлари ҳисобидан ерни реконструксия қилиши ёки капитал таъмирлаш ёхуд ер участкасида бино-иншоотларни қуриши евазига давлат мулки обектлари 5 йил муддатга ижарага берилади.

Ҳудудда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик фаолият йўналишлари бўйича камида 10 та ёки чорвачилик йўналиши бўйича камида 3 та иш ўрнини яратиш ва таъминлаб бориш керак бўлади.

Микромарказлар фойдаланишга топширилган кундан 3 йил муддатга ташкил етилган микромарказлар обектлари ва улар жойлашган ер участкалари бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғи учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.


Сарлавха :
Иқтисодиёт

29 07 2022 / 13:21