Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Инвесторга қулайлик



Улашинг :


Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер учаскаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга мувофиқ, давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиб олган инвесторларга қўшимча қулайликлар яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида” ги Фармонига асосан, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдордаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи ҳам берилади.

Тижорат банклари томонидан берилган кредит фақат ушбу сотилган давлат активи ҳисобланган корхона (объект) ва (ёки) ер участкаси негизида амалга ошириладиган лойиҳалар ва уларни ривожлантириш учун сарфланади.

Берилган кредитнинг мақсадли ишлатилишини тегишли тижорат банки ва Давлат активларини бошқариш агентлиги мониторинг қилиб боради.

ЎзА


Сарлавха :
Иқтисодиёт

02 08 2022 / 12:04