Қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, логистика, ахборот технологиялари ва фармацевтика соҳаларида фаолият олиб борадиган йирик компаниялар вакиллари, хусусий тадбиркорлар иштирокида ўтган ушбу тадбирда Ўзбекистондаги савдо-иқтисодий ислоҳотлар, ўзбек-хитой алоқаларининг бугунги ҳолати, саноат кооперациясини ривожлантиришга доир атрофлича маълумотлар тақдим этилди.
Тадбир чоғида “Хитой – ШҲТ” минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорлиги намойиши зонаси маъмуриятининг раҳбари Чжан Дун сўзга чиқиб, Ўзбекистонда сўнгги йилларда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларга юқори баҳо берар экан, Шаньдун провинциясининг тадбиркорларини Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширишда фаол қатнашишга чақирди.
Минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорлик намойиш зонаси ҳудудида очилаётган “Doing business in Uzbekistan” маслаҳат маркази яқинда ўз фаолиятини бошлаши ва Ўзбекистонга сармоя киритиш истагида бўлган хитойлик тадбиркорларни барча зарур маълумотлар билан таъминлашга тайёр эканлигини билдирди.
ЎзА
Сарлавха :
Иқтисодиёт
05 08 2022 / 16:18