Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича семинар ўтказилди



Улашинг :


"Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналари раҳбарлари, уларнинг иқтисод ва молия бўйича ўринбосарлари ҳамда бош бухгалтерлари учун семинар ташкил этилди.

Мазкур семинар “KPMG” халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда “Компания маълумотларини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)га мувофиқ тақдим этиш” масалаларига бағишланди.

Тадбирдан кўзланган мақсад жамият ва тармоқ корхоналари раҳбарлари, уларнинг иқтисод ва молия бўйича ўринбосарлари ҳамда бош бухгалтерларининг МҲХСга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботлар бўйича малакаларини шакллантириш ҳамда компанияларнинг молиявий ҳолати ва молиявий натижаларини таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлишга қаратилган.

Қайд этилганидек, тадбир “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарининг 2020 йил 31 декабрь ҳолатига консолидациялашган молиявий ҳисоботининг халқаро катта тўртликка (Big 4) кирадиган «KPMG» халқаро аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилаётган аудити доирасида ўтказилди.

“KPMG” дунёдаги энг йирик профессионал хизматлар тармоқларидан бири бўлиб, катта тўртликка (Big 4) кирувчи аудиторлик компанияси ҳисобланади. Халқаро штаб-квартираси Амстелвенда жойлашган компанияда 219 000 дан ортиқ ходим фаолият юритади. Семинар якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

ЎзА


Сарлавха :
Иқтисодиёт

09 08 2022 / 13:59