Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

“Инсон қадри” онлайн платформаси – ҳаётда ва назоратда” мавзусидаги семинар



Улашинг :


2021 йил 11 август куни “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда “Инсон қадри” онлайн платформаси – ҳаётда ва назоратда” мавзусида семинар ўтказилди.

Ушбу семинар иштирокчилари - “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ташкилотчилари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари.

Мазкур семинарда “Инсон қадри” онлайн платформасининг аҳамияти, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури ижроси бўйича жамоатчилик эшитуви, юқорида қайд этилган вазирликлар томонидан давлат дастури доирасида 2022 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилган муҳим ишлар тақдимоти ўтказилди ва муҳокама қилинди.

Семинарни кириш сўзи билан “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Туляков Элдор Собиржонович бошлаб берди. Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази бош мутахассиси Джураев Илхом “Инсон қадри” онлайн платформасини тақдим этди.

Семинарда шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассиси Қосимов Исломжон томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ушбу соҳага ажратилаётган субсидиялар юзасидан атрофлича тушунтириш берилди ва презентация қилинди.

Шунингдек семинарда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури бўйича 2022 йилнинг февраль – июнь ойларида амалга оширилган ишари тақдимоти билан Нормаматов Низомиддин чиқиш қилди. Давлат дастурининг 2022 йил 1 ярим йилликда Маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш юзасидан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб–қувватлаш вазирлиги масьул ходими амалга оширилган ишлар бўйича маъруза қилди.

Шундан сўнг тадбирда мактаб битирувчилари учун касбни эгаллашга кўмаклашиш бўйича яратилга имкониятлар, Халқ таьлими вазирлигининг ўқувчиларни касбга йўналтириш ва меҳнат бозорига тайёрлаш бўлими бошлиғи Мусаев Комилжон сўзга чиқди.

Семинар қатнашчилари суҳбат якунида ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Семинар якуни бўйича davlatdasturi.uz портали орқали Давлат дастури ижросининг бориши борасида ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириш, жамоатчилик назорати тизимини ҳаётга тизимли тадбиқ этиш, “ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегиясига ўтиш” - бугунги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги муҳим омил эканлиги таъкидланди.





Сарлавха :
Иқтисодиёт

12 08 2022 / 14:10