Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Корхонада ишлаб чиқарилаётган дори воситалари тури 210 тага етказилади



Улашинг :



Наманган туманидаги “Merrymed Farm” масъулияти чекланган жамиятида 176 турдаги дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

Мамлакатимиз фармацевтика саноатининг етакчи тармоғи бўлган мазкур корхонада ишлаб чиқарилаётган суспензия ва сироплар, таблетка ва капсулалар, инфузиялар, мазлар, кўз томчилари, антибиотиклар, свечалар, инъекцион дори воситалари импорт ўрнини босиши билан аҳамиятли.

Корхонада яна 34 турдаги дори воситасини ишлаб чиқариш бўйича ишлар ташкил этилган бўлиб, яқин кунларда улар рўйхатдан ўтказилади. Бу ерда тайёрланаётган фармацевтика маҳсулотлари тури 210 тага етади.

Корхона шунингдек, ўз маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш бўйича ҳам лойиҳаларни бошлаб юборган. Ҳозирда Афғонистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон давлатлари билан ҳамкорлик алоқалари олиб борилмоқда.





Сарлавха :
Иқтисодиёт

16 03 2021 / 15:56