Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Тадбиркорга яна бир қулайлик



Улашинг :


Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига маъмурий босим даражасини аниқлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индексини аниқлаш ишлари “BUSINESS INDICATOR” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими доирасида амалга оширилади.

“BUSINESS INDICATOR” “Ягона давлат назорати” ахборот тизими билан интеграция қилинади ва тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индексини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида эълон қилиб борилади.

ЎзА


Сарлавха :
Иқтисодиёт

08 09 2022 / 11:23