Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Тадбиркор берилган қулайликлардан оқилона фойдаланмоқда



Улашинг :


Мамлакатимизда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва экспортни қўллаб-қувватлаш, қўшимча ишчи ўринларини яратиш мақсадида, кенг кўламли ишлар олиб борилиб, тадбиркорларга бир қанча қулайлик ва енгилликлар яратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 25 апрелдаги “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимини қўллашни соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-115 сон фармони ҳеч шубҳасиз тадбиркорлик субъектларига жуда катта қулайлик ва ваколатлар берибгина қолмай, ташқи савдо географиясини кенгайтириш ва экспорт ҳажмини янада оширишга замин яратмоқда.

Миродил Мирзааҳмедов ҳам мазкур берилган қулайлик ва имкониятларда фойдаланиб келаётган тадбиркорлардан.

Салкам 10 йилдан бери тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган Миродил Мирзааҳмедов бугунги кунда пластик идишлар ишлаб чиқарувчи "TARLEPLAST" корхонаси раҳбари.

Жорий йилнинг 18 август санасида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов иштирокида ўтказилган “Қайта ишлаш” божхона режими- кенг имкониятлар эшиги” мавзусидаги сайёр учрашувда Хитой давлатидан олиб келинган ва бугунги кунда божхона омборида “вақтинча сақлаш” режимида сақланаётган 600 минг долларлик 440 тонна “Полиэтилентерефталат” товарлари борлигини маълум қилиб, ушбу хомашёларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимига жойлаштириб, тайёр маҳсулотни хорижга экспорт қилишда амалий ёрдам бериш бўйича мурожаат қилган эди.

М.Мирзаҳмедовнинг таъкидлашича, мазкур хомашёлардан қиймати 830 минг АҚШ доллар бўлган пластик сув идишлари ишлаб чиқариб, уни қўшни мамлакатларга сотишни режалаштирилган.

Ҳозирда тайёр товарларнинг дастлабки партияси, “реэкспорт” божхона режимига расмийлаштирилиб, хориж бозорларига йўналтирилди.

Мазкур жараёнларда эса "Чуқурсой" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари тадбиркорга яқиндан кўмак бермоқда.

Бахтиёр Кабиров,

“Чуқурсой” божхона пости бошлиғи ўринбосари УзА


Сарлавха :
Иқтисодиёт

08 09 2022 / 14:15