Хусусан, Урганч шаҳар ҳокимининг ноқонуний қарори асосида МЧЖга тегишли ер майдони ер захира фондига қайтарилган. Натижада, жамият 1 йил давомида ушбу ҳудудда жойлашган объект бўйича қурилиш ишларини мунтазам равишда олиб бориш имкониятидан маҳрум бўлган. Кейинчалик Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан мазкур объект фойдаланилмаётган сифатида эътироф этилган.
Тадбиркорнинг манфаатида Бизнес-омбудсман томонидан Урганч туманлараро маъмурий судига киритилган шикоят аризаси натижасида Урганч давлат солиқ инспекциясининг фойдаланилмаётган объектларни мустақил аниқлаш бўйича хулосаси ҳақиқий эмас, деб топилди ва тадбиркорга ҳисобланган 80 миллион сўмлик таъсирчан солиқ механизми бекор қилинди.
Абдулла Болтаев,
Бизнес-омбудсман девонининг бош инспектори
ЎзА
Сарлавха :
Иқтисодиёт
15 09 2022 / 13:38