Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН ҲУДУДЛАРДА КОМИССИЯЛАР ТАШКИЛ ЕТИЛАДИ



Улашинг :


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Президентнинг "Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.


Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида Тадбиркорлар кенгаши фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида Тадбиркорлар кенгашини ташкил етиш режалаштирилмоқда.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланади:

Тадбиркорлар кенгаши фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси таркиби;
Кенгашнинг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, Кенгаш таркибини шакллантириш, фаолиятини ташкил етиш ва унинг мажлисини ўтказиш тартибини назарда тутувчи Тадбиркорлар кенгаши тўғрисидаги намунавий низом.
Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари бўлади:

тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижроси таъминланишини назорат қилиш;
тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши ҳолатини ва унинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши тизимини таҳлил қилиш;
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича Нҳҳлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш заруриятини кўриб чиқиш;
тадбиркорлик субъектларининг инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва експортни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад етилиши мумкин.

Лола Абдуазимова.


Сарлавха :
Иқтисодиёт

28 09 2022 / 10:56