Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.
Ўтган ойда Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан7,2 фоизга ошиб, 1072 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:
Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.
Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудларда аввалги ойга (2022 йил июль) нисбатан ўсган. Сирдарё (67,5%), Наманган (41,9%), Фарғона (22,5%) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (33,4%) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2 - расм).
Банк ҳисоб варақалари бўйича операциялар
Банклараро тўлов операциялари сони 5 722,6 мингтани ташкил этди ва июль ойига нисбатан 652,2 минг транзакцияга (12,9%) ошган.
Банклараро тўлов операциялари сони 12 та ҳудудда кўпайган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Тошкент шаҳри (18,0%), Қорақалпоғистон Республикаси (10,6%), Фарғона (10,3%) ва Бухоро (10,1%) вилоятларида кузатилган. Шу билан бирга ушбу кўрсаткич Сирдарё (- 8,0%) ва Қашқадарё (- 1,4%) вилоятларида камайган.
Товар-хом ашё биржасидаги фаоллик
ИФИнинг биржа компоненти 1,0644 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 6,4 фоизга ошганлигини англатиб, битимлар сонининг (7,3%) ошганлиги ва ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажмининг (- 0,4%) камайганлиги билан изоҳланади.
Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2022 йил август ойида 7 357,4 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан8,1 фоизга ошган.
Хўжалик юритувчи субъeктлар фаоллиги
Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 1,0077 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,8 фоизга ошган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам ижобий ўзгариб, 9,4 фоизни қайд этди.
Барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони (610 041 бирлик) нисбатан 5 386 тага кўпайиб, 615 427 бирликни ташкил этган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 21 тага ошган.
Ҳисобот даврида кичик корхоналар сони 498 214 тадан 503 426 тагача (ўсиш 5 212 та) фермер хўжаликлари сони 108 273 тадан 108 426 тагача (ўсиш 153 та), йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 575 тани ташкил этиб, июль ойига нисбатан 21 тага кўпайган.
Брeндларни рўйхатга олиш
Август ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,9883 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич июлга нисбатан 1,2 фоизга мўътадил даражада камайган. Юридик шахслар томонидан 337 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.
ЎзА
Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий
30 09 2022 / 10:49