Ҳурматли фермерлар!
Агар
сизга нисбатан ер ҳуқуқларингиздан ихтиёрий воз кечиш бўйича мажбурлаш ёки
бошқа кўринишдаги босимларга дуч келсангиз, яъни мазкур ҳаракатлар ўз ихтиёрингизга
қарши амалга оширилаётган бўлса, дарҳол адлия органларига мурожаат қилишингизни
сўраймиз!
1148
ишонч телефони орқали ёки Telegram тармоғидаги @tezkor_murojaat_bot га юборинг.
Президент Фармонига (https://lex.uz/uz/docs/6171343) асосан
жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ер участкасидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисидаги
ариза фақат нотариал тартибда тасдиқланиши қатъий белгиланган, ер участкасига
бўлган ҳуқуқнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарори билан бекор
қилиниши мумкин эмас.
Мазкур тартиб фермерларни мажбуран ерини топширтириш, бўш оқ
қоғозга имзо чекдириш ёки фермер номидан бошқа шахс имзо қўйиши каби йиллар
давомида учраб келган амалиётларга чек қўйиш, шунингдек, исталган пайтда фуқаро
ва тадбиркорлик субъектларининг ерга бўлган ҳуқуқларини ҳар хил йўллар билан
бекор қилишга йўл қўймаслик мақсадида жорий этилган.
Яъни ихтиёрийлик шахснинг ҳақиқатан асл хоҳиш-иродасининг
ифодаси эканлигини тасдиқлаш мураккаб ҳуқуқий жараён эканлигини инобатга олиб,
бу муҳим вазифа нотариусларга юклатилган.
Адлия вазирлиги ҳуқуқий муносабатлар барқарорлиги, ерга
бўлган ҳуқуқларнинг таъминланиши қишлоқ хўжалиги ривожланиши учун энг муҳим
шартларидан бири эканлигини таъкидлайди.
Шу муносабат билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
мансабдор шахсларига қонунчилик ҳужжатлари талаблари, айниқса юқоридаги Фармон
мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб зид фаолият юритганлик учун жавобгарлик
мавжудлигини эслатиб ўтамиз.
Фермерлар сайтидан олинди
Сарлавха :
Иқтисодиёт
19 10 2022 / 15:29