Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Тошкент вилояти: халқаро ҳамкорлик истиқболлари



Улашинг :


Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Алишер Жўраев ҳамда Тошкент шаҳридаги Халқаро Нордик университети ректори Шерзод Мустафақулов билан учрашди.

Мулоқотда томонлар металлургия, фармацевтика, коммунал хизмат кўрсатиш, таълим ва бошқа соҳаларда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.

Учрашув давомида вилоятда мактаблардаги таълим-тарбия тизимига алоҳида эътибор қаратиш бўйича амалий ишлар олиб борилаётгани таъкидланди. Жумладан, битта мактабда Финляндия таълим тизимини тажриба сифатида жорий этиш борасидаги таклифлар муҳокама қилинди.

Мулоқотда финляндиялик ўқитувчиларни Тошкент вилояти мактабларига дарс бериш учун жалб қилиш, келгусида таълим масканларидан сараланган энг иқтидорли ёшларни Финляндия таълим муассасаларида ўқишини давом эттириш имкониятини яратишга келишиб олинди. Вилоят ҳокими таълим йўналишидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга ҳамда ҳамкорликка ҳамиша тайёр эканини билдирди.

А.Мусаев, ЎзА


Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий

24 10 2022 / 12:01