Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худоёрова давлатимиз томонидан тадбиркор хотин-қизларга берилаётган имкониятлар, хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтиришга қаратилган чора- тадбирлар хусусида тўхталиб ўтди. Бу борада қабул қилинаётган қарор ҳамда фармонлар тўғрисида йиғилганларга тушунчалар берди.
Партиянинг “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида ҳам турли маҳорат дарслари олиб борилаётгани, бизнесини бошламоқчи бўлган аёлларга йўналиш, имконият ва кўмак берилаётгани мазкур соҳада аёллар улуши ортиб боришига замин яратади. Тадбиркор аёл нафақат ўз оиласига, жамиятга ҳам катта нафи тегади.
Корхона раҳбарининг таъкидлашича, ишлаб чиқаришни кенгайтириб, ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун келгусида қиймати 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган полиэстирли ип ишлаб чиқаришни амалга ошириш бўйича ишлар бошланган.
Хитойдаги ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу музокаралар натижасида 500 минг АҚШ долларидан зиёд тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа амалга ошиши ҳисобига яна қўшимча 100 дан ортиқ янги ишчи ўринлари яратилади.
Тадбир сўнгида “KING GARMENT TEXTILE” МЧЖ корхонасининг фаолияти билан танишилди. У ерда аёлларга берилаётган имкониятлар, шароитлар билан яқиндан танишиб, уларни қийнаётган масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Фаол хотин-қизлардан бир гуруҳи партия сафига қабул қилинди.
Н.Раҳмонова,
ЎзА
Сарлавха :
Иқтисодиёт
03 11 2022 / 14:38