Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Божхоначилар тадбиркорга мададкор бўлмоқда



Улашинг :


Бухоро вилояти божхона бошқармаси масъуллари томонидан Қоровулбозор туманидаги корхоналарда ташкил этилган сайёр учрашувда соҳадаги муаммолар ўрганилиб уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Божхоначиларнинг илк манзили “Бухара Евро Цемент” МЧЖ бўлди. Яқин фурсатларда тўлиқ ишга туширилиши кутилаётган мазкур корхона фаолияти билан яқиндан танишган божхона ходимлари тадбиркорнинг экспорт ва импорт амалиётлари жараёнида муаммога дуч келмаслик учун зарур тавсиялар беришди.

Мазкур корхона жорий йилда 799 минг АҚШ доллари қийматидаги технологик асбоб-ускуналарни импорт қилиш жараёнида 1,4 миллиард сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзга эга бўлган.

Сайёр учрашув “Давр оил Траде” МЧЖда давом этди. Учрашув давомида нефтни қайта ишлашга ихтисослашган мазкур корхона вакиллари билан соҳани ривожлантиришда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга аҳамият қаратилди.

Зариф Комилов, ЎзА



Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий

15 11 2022 / 14:54