Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Ўзбекистон, Афғонистон ва АҚШ етакчи тадбиркор аёлларининг уч томонлама бизнес-форуми йўлга қўйилади



Улашинг :


Ўзбекистон, Афғонистон ва АҚШ етакчи тадбиркор аёлларининг уч томонлама бизнес-форуми йўлга қўйилади
Фото: Dunyo

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация ва АҚШ Конгрессининг Хотин-қизлар масалалари бўйича қўмитаси («Аёллар бўйича кокус») аъзолари ўртасида онлайн-мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Тадбирдан кўзланган мақсад АҚШ вакилларини Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг жамоат ва давлат ҳаётидаги ролини кучайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек, икки мамлакат қонун чиқарувчиларининг гендер масалалари бўйича ўзаро алоқаларини янада ривожлантиришни муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Суҳбат давомида конгрессменлар, шунингдек, Американинг «Аёлларнинг ривожланиши ва фаровонлиги учун глобал ташаббус» (W-GDP) дастури ҳомийлигида Ўзбекистон, Афғонистон ва АҚШ етакчи тадбиркор аёлларининг уч томонлама бизнес-форумини йўлга қўйиш режалаштирилгани тўғрисида маълумот берилди. Бу аёлларнинг ишбилармонлик фаоллигини оширишга ва иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради.

АҚШ хотин-қизлар ваколатларини янада кенгайтириш, шу жумладан, республика парламентидаги фаолиятига ёрдам беришга тайёрлиги маълум қилинди. https://kun.uz/news/2021/03/24/ozbekiston-afgoniston-va-aqsh-yetakchi-tadbirkor-ayollarining-uch-tomonlama-biznes-forumi-yolga-qoyiladi


Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий

24 03 2021 / 12:37