Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Самарқандда яна бир йирик анжуман бошланди



Улашинг :


Самарқанддаги “Буюк Ипак йўли” халқаро туризм маркази ҳудудида барпо этилган Конгресс-холлда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” ўзаро боғлиқлиги: “Барқарор ривожланиш учун глобал дарвозалар” мавзусидаги халқаро конференция бошланди.

Анжуманни ташқи ишлар вазири Владимир Норов очиб берди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг конференция қатнашчиларига мурожаатномасини давлатимиз раҳбарининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов ўқиб эшиттирди. Мазкур нуфузли халқаро тадбирнинг тантанали очилиш маросимида, шунингдек, конференция ишида қатнашиш учун юртимизга ташриф буюрган Европа Иттифоқи Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Жозеп Боррель, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо, Европа инвестициялар банки вице-президенти Тереза Червинская, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Хельга Шмид ҳам сўзга чиқди.

Юқори мартабали меҳмонлар сарой айвонида эсдалик учун суратга тушишди. Шундан сўнг анжуман дастурига кўра ялпи мажлис бошланди. Йиғилишни Европа Кенгашининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Терхи Хакала бошқариб боряпти.

Ғайрат ХОННАЗАРОВ,

Алишер Исроилов, Дониёр Ёқубов (сурат),

ЎзА


Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий

18 11 2022 / 12:23