Мазкур лойиҳа Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, ва “UNCTAD/JST” халқаро савдо маркази ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.
Тадбирда сўзга чиққан инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов мамлакатимизда бизнесни қўллаб-қувватлаш ва савдони ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш борасида олиб борилаётган ишлар самара бераётганини таъкидлади. Айни жиҳат Европа Иттифоқи ва жаҳон бозорлари билан савдо алоқаларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Қайт этиш жоиз, “Uzbekistan Trade Info” онлайн-воситаси трансчегаравий савдо билан боғлиқ маълумотга бепул ва доимий киришни таъминлаш, тадбиркор учун вақт ва харажатни қисқартириш ва савдони тартибга солиш, шунингдек савдо жараёнидаги тўсиқларни олиб ташлашга ёрдам беради.
Платформадаги маълумот янгиланиши жамоа томонидан давлат идоралари ва хусусий сектор билан биргаликда таъминланади.
Мазкур минтақавий лойиҳа Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда халқаро савдо ривожланишини қўллаб-қувватлайди.
“Uzbekistan Trade Info” савдо ахбороти платформаси босқичма-босқич трансчегаравий савдони осонлаштириш, мавжуд миллий онлайн хизматлар қаторини тўлдириш ва Ўзбекистон хусусий секторига халқаро савдо амалиётида мавжуд барча имкониятлардан фойдаланишда ёрдам бериш бўйича самарали воситага айланади.
Гўзал Сатторова, Даврон Эрназаров (сурат), ЎзА
Сарлавха :
Иқтисодиёт
24 11 2022 / 11:03