Навоий вилояти Кармана тумани “Сардоба” маҳалласи ҳудудида "Мебелчилик саноат зонаси" барпо этилмоқда. Унинг жами майдони 6 гектарни ташкил этади. Бу ерда умумий қиймати 60 миллиард сўмлик 40 та лойиҳани йўлга қўйиш белгиланган. Натижада 200 дан зиёд янги иш ўрни яратилади.
Бу ерда тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш борасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилади.
А.Бўриев, ЎзА
Сарлавха :
Иқтисодиёт
28 11 2022 / 12:41