Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

1 сентябрдан бошлаб ерга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларни аниқлаш янги тизим орқали амалга оширилади



Улашинг :


1 сентябрдан бошлаб ерга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларни аниқлаш янги тизим орқали амалга оширилади

Президентнинг “Ердан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш ҳамда бу соҳада давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Ердан фойдаланиш ҳамда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашда ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари масъулиятини янада ошириш мақсад қилинган.

Белгиланишича:

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ерга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларни аниқлаш, тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш, шунингдек ерга оид ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқиш тартиботлари “E-Yer Nazorat” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади ҳамда агентлик унинг оператори ҳисобланади;

“E-Yer Nazorat” ААТга ерга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида киритиш ва ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш учун агентлик, Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмалари, Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари масъул ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, агентлик, Қурилиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳудудларда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш, тегишли маъмурий ҳужжатларда белгиланганидан ортиқча ердан фойдаланиш ҳолатлари ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Белгиланишича:

  • ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини мониторинг қилиш агентлик томонидан ҳар йили 1 мартга қадар тасдиқланадиган режа асосида амалга оширилади;
  • ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини мониторинг қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
  • ерларни мониторинг қилиш, уларни хатловдан ўтказиш ва ўлчаш, шунингдек кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ва ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга оширилади;
  • учинчи шахсга тегишли бўлмаган ёки низо предмети ҳисобланмаган ўз ҳудудига туташ ер участкасида шаҳарсозлик ҳужжатларига асосан умумий ер участкасининг 2 фоизигача бўлган майдонда ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини (жойлаштириш) амалга оширганлик (эгаллаб олганлик) ҳар бир сотих ва фойдаланилган йил даври учун мазкур ер тоифасига белгиланган ер солиғи ставкасига нисбатан 100 карра миқдорида тўлов амалга оширган жисмоний ва юридик шахсларга ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқ расмийлаштирилади ва мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ўзгартириш киритилади (муҳофаза зоналари ҳудудларида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари бундан мустасно). Ушбу маблағлар тўлиқ республика бюджетига йўналтирилади.
  • https://kun.uz/news/2021/03/25/1-sentyabrdan-boshlab-yerga-oid-huquqbuzarliklar-haqidagi-malumotlarni-aniqlash-yangi-tizim-orqali-amalga-oshiriladi


Сарлавха :
Иқтисодиёт

25 03 2021 / 10:19