Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда Бизнес омбудсман девони ахборот хизмати раҳбари Жамшид Ҳасанов соҳага тегишли маълумотларни тақдим этди.
Қайд этилишича, мурожаатларнинг асосийси қисми молиялаштириш ва кредит, ер майдони ёки бино ажратиш, инфратузилмага уланиш ва солиқ маъмуриятчилиги масалаларига тегишлидир. Мурожаатларнинг аксарият қисми Тошкент шаҳри (18 фоиз), Қашқадарё вилояти (16 фоиз), Сурхондарё вилояти (12 фоиз) ва Самарқанд вилоятига (9 фоиз) тўғри келади.
«Тадбиркор виртуал офиси» ахборот портали орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан Бизнес-омбудсман томонидан доимий назорат ўрнатилган. Ўрганиш давомида масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан жами 1 минг 208 та мурожаат шундан 647 таси тадбиркорлик субъектлар мурожаати бўлиб, кўриб чиқиш муддати бузилган.
Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқишда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан 124 та маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда тегишли идораларга 3 та тақдимнома киритилди. Қолган 444 та тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларнинг муддати бузилган мурожаатлари бўйича Бош прокуратурага хат киритилди.
Келиб тушган мурожаатлар асосида тадбиркорларга 12,3 миллиард сўмдан ошиқ кредит ажратилиши, 7,4 миллиард сўм миқдорида асоссиз тўланган солиқ суммалари қайтарилиши ҳамда 3,7 миллиард сўм дебитор қарздорлик ундирилишида амалий ёрдам кўрсатилган.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА
Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий
16 12 2022 / 13:01