Маълумки, Мингбулоқ тумани Ўзбекистон Президентининг “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра 5-тоифага киритилган. Бунинг асосли сабаблари бор, албатта. 2022 йилда жами 236 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 141 тага камайиб кетган. Ушбу даврда 1404 та кичик корхона ва микрофирмалар фаолият кўрсатмаган. Шунингдек, туманда 3 та кичик саноат зоналари ташкил этилиб, ушбу КСЗларга қиймати 84,3 млрд сўмлик 13 та лойиҳалар жойлаштирилган. Бироқ, ҳозирги кунга қадар қиймати 2,0 млрд сўмлик 3 та лойиҳа ишга туширилган холос.
Сўзга чиққан туман хокими Нуршод Худойбердиев ўтган йили йўл қўйилган камчиликларнинг ҳар бирини бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ва лойиҳалар ҳақида ахборот берди. Унда таъкидланишича, Мингбулоқда йирик лойиҳаларни амалга оширишга киришилган. Жумладан, қиймати 62,4 млн доллар бўлган “Art Soft Tex” МЧЖ қўшма корхонасининг ёстиқ ва кўрпа жилд тўпламлари ишлаб чиқариш хамда бўяш корхонаси шу ерда қуриладиган бўлди. Эронлик инвесторлар эса Мингбулоқда балиқ боқиш, унга озуқа ишлаб чиқариш ва уруғлантиришни йўлга қўймоқчи.
Вилоятдаги йирик тадбиркорлик субъектлари Мингбулоқда ўз корхоналари бўлим ва филиалларини очиш масаласини кўриб чиқишлари ҳақида гапирдилар.
“Тадбиркорлик кенгаши”нинг Мингбулоқдаги амалий мулоқотларида яна бир неча лойиҳаларга асос солинди.
Мухаммаджон Обидов,
Элёр Олимов (видео)
ЎзА
Сарлавха :
Иқтисодиёт
06 03 2023 / 11:43