Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Миллий иқтисодиётимизни инклюзив ривожлантириш йўлида муҳим қадам



Улашинг :


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Миллий тадқиқотлар кенгаши ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида англашув меморандуми имзоланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда ўзаро ҳамкорлик алоқалари хусусида сўз борди. Қайд этилганидек, ҳар икки мамлакатнинг турли соҳаларда тажрибалари уйғунлиги, Корея Республикаси Миллий тадқиқотлар кенгаши ва унинг таркибидаги Корея ривожланиш институти дунё бўйлаб энг илғор рақамли таҳлил марказларидан биридир.

Ушбу имзоланган англашув меморандумига асосан томонлар қўшма тадқиқотлар ва лойиҳаларни амалга ошириш, тармоқларни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш ҳамда мутахассислар салоҳиятини юксалтириш каби масалаларда ҳамкорлик қилади.

Айтиш жоизки, бундай алоқалар миллий иқтисодиётимизни инклюзив ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир.

Насиба Зиёдуллаева,

ЎзА


Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий

18 04 2023 / 11:44