Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади



Улашинг :


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2023 йилда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун йиллик 14 фоизли 13 трлн сўм кредит ажратилади.

Кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, туманлар ҳокимликлари узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага олган деҳқон хўжаликларига ер майдонларидан самарали фойдаланиш, “бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулотлар етиштириш ва етиштирилган маҳсулотлар бозорини топишга кўмаклашади.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “маркетплейс” тизими таъминотчилар таклиф этаётган маҳсулотлар (хизматлар) бўйича устун мавқеини суиистеъмол қилиш, таъминотчиларнинг ўзаро келишиб қилинган ҳаракатлари ва тил бириктиришлари орқали нархларнинг асоссиз ўсишининг олдини олиш, етказиб берилаётган маҳсулотлар (кўрсатилаётган хизматлар) нархларининг ҳудуддаги ички бозор нархларига мутаносиб бўлишини таъминлайди.

Заргарлик иши йўналиши бўйича махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, тегишли сертификатни олган шахсларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек, аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга бел боғлаган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади.

ЎзА


Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий

25 04 2023 / 13:51