Бугунги кунда рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва ривожлантиришда асосий еътибор ўзгаришларга осон мослашадиган, замонавий технологияларни тез ўзлаштирадиган, креатив фикрларни, кўникмаларни қўллашга интиладиган йигит-қизларга қаратилмоқда. Ҳудудларда ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун тегишли инфратузилма — бизнес-инкубаторлар, кичик саноат зоналари, ИТ-парклар, стартаплар учун инкубаторлар ва акселераторлар ташкил етилмоқда.
Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланмоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 4 trillion сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, 150 мингта лойиҳа ишга туширилди, 325 мингта иш ўрни яратилди.
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 35 ёшгача бўлган 30 нафар енг яхши тадбиркорлар рейтингини тузди. Биринчи босқичда експертлар, яъни тадбиркорлар, жамоат арбоблари иштирокида 100 нафар ёш тадбиркорлар рўйхати шаклллантирилди. Бунда номзодларнинг media ва ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги, маҳсулот ёки хизматнинг инновациявийлиги, тадбиркорлар фаолиятининг ҳудуд, мамлакат имижига ижобий таъсири, еришаётган ютуқлари, бизнеснинг ижтимоий масъулияти каби масалалар ҳисобга олинди.
Иккинчи босқичда овоз бериш йўли билан 30 кишидан иборат якуний рўйхат шакллантирилди. Улар орасида Пайме тўлов хизмати асосчиси ва ахборот технологиялари соҳасида бизнесни ривожлантираётган Сарвар Рўзматов, "Теодора Goods" агрокомпанияси раҳбари ҳамда Далатек ИТ-платформаси ҳамтаъсисчиси Дилдора Отажанова, ТЕСТО ресторанлар тармоғи ҳамтаъсисчиси Замира Раҳмонова ва бошқалар бор.
Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий
12 05 2023 / 12:18