Президент Администрациясининг 2023 йил 17 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йилда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган Республика ишчи гуруҳининг тадбиркорлар билан навбатдаги учрашуви вилоятнинг энг кўп тадбиркорлар жамланган Шароф Рашидов туманида бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув давомида Шароф Рашидов тумани тадбиркорлари томонидан йўл инфраструктураси, электр ва сув таъминотидаги узилишлар, банк кредит маблағлари ва ер ажратишдаги сусткашлик каби масалаларда мурожаат қилди.
Тадбиркорлар томонидан кўтарилган ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, бирма-бир қайд этиб борилди.
Учрашув давомида Бизнес-омбудсман ҳудудий вакили, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси ходимлари ва қатор мутасадди ташкилотлар томонидан тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, ижроси юзасидан мутасадди идоралар раҳбарлари зиммасига аниқ топшириқ ва вазифалар юклатилди ва ижроси назоратга олинди.
А.ҚАЮМОВ,
Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА
Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий
16 08 2023 / 10:32