Словакия пойтахти Братислава шаҳрида Ўзбекистон-Словакия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистоннинг тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, энергетика каби соҳаларидаги қатор етакчи тадбиркорлари иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, Словакия ва Ўзбекистон ҳукумати ҳамда ишбилармон доираларининг аниқ амалий натижаларга эришишга ва эришилган келишувларни муваффақиятли амалга оширишга тайёрлиги ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Словакия шериклигини янада кенгайтириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
ССП Матбуот хизмати
Сарлавха :
Иқтисодиёт
17 08 2023 / 14:54