Тадбир доирасида “Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг истиқболлари” мавзусида анжуман ҳам ташкил этилди. Мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан вилоятда тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизларни қўллаб-қуватлаш ва уларга кенг имкониятлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.
Шунингдек, “Энг моҳир соч турмаги устаси”, “Пазанда келин” танлови ўтказилди. Танлов ғолиблари вилоят ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир доирасида миллий либослар, қадриятларимиз яна бир бор улуғланди.
Тадбирларда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова иштирок этди.
Ш.Суяров,
ЎзА мухбири.
Сарлавха :
Иқтисодиёт
09 10 2023 / 10:58