Унда томонлар ўзаро ҳамкорлик муносабатлари, эришилган натижалар ва келгуси режалар ҳақида сўз юритди.
Учрашувда Жаҳон банкининг 2024 молия йилига мўлжалланган лойиҳалари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, инвестиция лойиҳалари портфели ва Ўзбекистон билан ҳамкорлик контекстидаги оператив масалалар кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, учрашувда иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича қўшма лойиҳа ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш дастурлари билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама марказида бўлди.
Таъкидланганидек, мазкур лойиҳалар барқарор ривожланиш ва атроф-муҳит муҳофазасига эришишнинг муҳим жиҳатлари ҳисобланади. Томонлар ўзаро ҳамкорликда шаффофлик ва очиқлик муҳимлигини таъкидлар экан, Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги стратегик шериклик бундан буён ҳам мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришга ҳисса қўшишига урғу берилди.
Ўз навбатида, Жаҳон банки мамлакат барқарор ривожланиши ва фаровонлиги бўйича умумий мақсадларга эришиш йўлида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга ва қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА
Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий
21 12 2023 / 16:53