Бугунги кунда
Республикамиздаги хотин-қизлар ва ёшларни кичик
бизнес, хусусий тадбиркорликка бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, мазкур
соҳада билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг бизнес ташаббуслари, ғоялари ва
лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, бунинг баробарида янги
тадбиркорлик субъектларини барпо этиш ва қўшимча иш ўринларини яратиш каби масалалар ўз долзарблигини сақлаб қолмоқда.
Юқорида
келтирилган масалалардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон
Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан “Хотин-қизлар ва ёшлар
тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Маълумки,
ушбу лойиҳанинг асосий мақсади – банд бўлмаган аёллар, йигит ва қизларни
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка ўргатиш, уларнинг
иқтисодий, молиявий ва бизнес соҳасидаги кўникмаларини юксалтиришга қаратилган ўқув курслари ва семинар-тренингларни
ташкил қилишдан иборатдир.
Ўқув
семинарлари мамлакат ҳудудлари кесимида
ўтказилиб,
лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкор ташкилотлар, тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул
ходимлари, Олий Мажлис
Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар
депутатлари, шунингдек, тажрибали
тадбиркорлар таклиф этилиб,
улар иштирокида тренинг ва маҳорат дарслари тарзида ҳам
ташкил қилиб
келинмоқда.
2023
йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўқув семинарларининг 4та босқичи, яъни Тошкент
шаҳри, Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари, Андижон,
Наманган, Фарғона вилоятлари хотин-қизлари ва ёшларидан иборат вакиллари учун ташкил этилди.
Лойиҳа
доирасидаги семинарларнинг кейинги босқичлари 2024 йилнинг январь ойида
ташкил этилади ва уларда Бухоро ва
Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари, сўнггиси - Хоразм вилояти ҳамда
Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари иштирок этишади.
Мазкур
ўқув семинарларида “Ўзбекистонда тадбиркорлик ва хусусий мулкни ҳимоя қилишга
оид қонунлар ва қонуности меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар”, “Бизнесни ташкил этиш
масалалари”, “Тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш турлари, кредитлар,
субсидиялар, имтиёзлар ва уларни берилиш тартиблари”, “Тадбиркорлик соҳасидаги
солиқ муносабатлари” каби мавзуларда маърузалар ўқилиб, иштирокчилар томонидан
қизғин муҳокама қилинмоқда.
Шу
билан бирга, бизнес соҳасига кўмаклашувчи давлат ташкилотлари, хусусан
Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари, солик органлари каби идораларнинг
мутахассис-экспертлари ўқув семинарлари
давомида кенг кўламдаги консалтинг хизматларини кўрсатиш, жумладан, ёш
тадбиркорларга кредитлар ажратишда тақдим этиладиган ҳужжатлар бўйича
бизнес-режалар тузиш
юзасидан амалий маслаҳатлар бериб келишмоқда.
Ўқув семинарларининг
якуни бўйича, шунингдек лойиҳа доирасида “Энг
яхши бизнес режа” танловини ташкил қилиш кўзда тутилган.
Умуман
олганда, лойиҳа доирасидаги
ўқув курслари ва семинар-тренинглари
иштирокчилардан қанчаси рўйхатдан ўтиб, банкда
ҳисоб-варақ очиб, ўз бизнесини бошлаб, имтёзли кредит олганлиги акс этган умумий ҳисоботлар тайёрланиши ҳам режалаштирилган.
Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий
05 01 2024 / 17:50