Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Озиқ-овқат саноатида 86 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди



Улашинг :


Озиқ-овқат саноатида 86 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди


not found

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида кўпайиб бораётган ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Депутатлар ҳар бир қонун лойиҳасини чуқур муҳокама қилиб, уларнинг жамият ҳаёти учун, оддий фуқаролар учун нечоғлик зарур эканлигига эътибор қаратди. Қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш жараёнида ўз фикр ва таклифларини билдириб, лойиҳаларни қўллаб-қувватладилар.

Дастлаб йиғилишда Президентимиз раислигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳаларида инвестициялар жалб қилиш ҳамда экспортни кўпайтириш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқувчи партия ва унинг фракцияси олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида биргина ўтган йили юртимизда 23 миллион тонна мева-сабзавот етиштирилиб, озиқ-овқат саноатида 86 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, ҳар йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлашга 700 миллиард сўм, ишлаб чиқаришни кўпайтиришга 1 триллион сўм йўналтирилмоқда. Лекин натижа шунга яраша эмас. Бу борада 1 миллион гектар ғалладан бўшайдиган майдон, 508 минг гектар аҳоли томорқаси, 260 минг гектар одамларга бўлиб берилган ерлар имкониятидан тўлиқ фойдаланилмаяпти.

Видеоселектор йиғилишида бу йил қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат экспортини жадал ошириш учун барча шароитлар яратилиши, инфляцияни жиловлаш ва валюта барқарорлигини таъминлаш экспорт билан чамбарчас боғлиқлиги, кўп маҳсулот етиштириш билан бирга экспортга қулайликларни кенгайтирмаса, натижа кутилгандек бўлмаслиги таъкидланди.

Мунозаралар давомида депутатлар давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш ЎзЛиДеП ва унинг депутатлик корпуси зиммасига катта масъулият юклашини алоҳида қайд этдилар. Мазкур топшириқлардан келиб чиқадиган партия ва унинг парламентдаги фракцияси олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳаларини ривожлантириш ҳамда соҳа ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш бўйича кенг кўламли комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликларни кучайтириш таклиф этилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиляпти.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасини кўриб чиқиш давомида унинг аҳамиятига алоҳида тўхталди. Ўз навбатида, лойиҳадаги айрим нормалар юзасидан қонун ташаббускорларини саволларга тутишди. Муҳокамалар давомида берилган барча саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши шаҳарсозлик фаолияти соҳасида кўпайиб бораётган ноқонуний қурилишларнинг олдини олишга, тасдиқланган бош режаларга риоя этилишини таъминлашга, аҳолининг соғлиги, ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлашга, қурилиш сифатини оширишга хизмат қилади.

Йиғилишда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.


Сарлавха :
Иқтисодиёт

27 03 2024 / 9:56