Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Сут етиштирувчи тадбиркорлар нимадан хавотирда?



Улашинг :


Сут етиштирувчи тадбиркорлар нимадан хавотирда?

Тадбиркорлар соҳа қийин аҳволда қолгани, давлатнинг қўллови тадбиркорларгача етиб бормаётгани, сутнинг улгуржи нархи тушиб кетгани, тартибли тизимнинг йўқлиги, бюрократия ва бошқа қатор ноқулайликлар ортидан соҳа жар ёқасига келиб қолганини айтишди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан онлайн мулоқот шаклида ташкил қилинган муҳокама давомида сут етиштирувчи тадбиркорлар солиққа тортиш, ерга эгалик ҳамда бюрократия билан боғлиқ муаммолар ҳамда сутчи фермерларнинг вақти кўпроқ ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишга кетаётганини айтилди.

Қизиғи шундаки, қўмита раиси ўринбосари савол ва талабларга жавоб қайтарар экан, йиғилганлардан уни видеотасвирга олмасликни сўради.

Тилга олинган муаммолар қаторида чорвадорлар чорвачиликни ривожлантириш учун кўрилаётган чора-тадбирлар етарли эмаслиги, соҳа замонга, бозор тамойилларига мос фундаментал тадбирларга муҳтож эканини қайд этишди.

Шунингдек, иқтисодий қийинчиликлар сабабли кўплаб фермерлар бир бош қорамол учун лозим бўлган ер нормативларига мос равишда ерга эга бўлолмаётганликларини, бозор муносабатларига тугал ўтиш жараёни йўлида тўсиқлар мавжудлигини, тадбиркор ишига бюрократик аралашув йўллари ҳамон мавжудлиги, натижа ўлароқ фермерлар расмиятчилик ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари билан овора бўлиб қолаётганларини айтилди.

Давлат томонидан соҳани субсидиялаш чоралари етарли эмаслиги натижасида ўзбек фермери чет эл фермерлари — ўз давлатидан катта субсидиялар оладиган чорвадорлар билан ўз юртида рақобатда ютқазаётганларини, давлат субсидиясини олиш масаласи бюрократ иродасига (қўл қўйиш-қўймаслигига) боғлиқ бўлиб қолаётганини, бу тезда ҳал қилиниши лозим бўлган, инсон факторисиз амалга ошиши лозимлигини таъкидлади.

Электр энергияси истеъмоли учун пахта ва буғдойга ихтисослашган фермерлардан фарқли ўлароқ, чорвадорлар учун компенсациялар жорий қилинмаганини, шунингдек, маҳаллий ҳокимлар томонидан чорвадорларнинг ўзларига ажратиб берилган ерда пахта ва буғдой етиштиришга мажбурланаётгани ҳолатлари мавжудлигини ҳам айтиб ўтилди.

Фермерларни ноқонуний равишда қўшимча ишчи олишга мажбурлаб, ҳисобот «яхшиланаётгани» ва «солиқ йиғиш муаммоси ҳал қилинаётгани», бундай ҳолатлар ҳатто фермерга айтилмасдан қилинаётгани ҳам тилга олиб ўтилди.

Тадбиркорлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан фермерлар ўртасида конструктив алоқа йўлга қўйилмагани, чорва юқумли касалликлари мамлакатга кириб келишининг олдини олиш чоралари кучайтирилиши лозимлигини айтишди.

Шокир Шарипов тайёрлади.


Сарлавха :
Иқтисодиёт

23 05 2024 / 14:43