Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат
фонди
“Тиббий ва экологик
маданиятни юксалтириш ва атроф муҳитни яхшилаш” мавзуида
Давлат грантлари ажратиш учун 3-танловни
ЭЪЛОН
ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат
ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа
институтларининг қуйидаги мақсадларни
назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул
қилинади:
1. Аҳолининг
репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга, болаларнинг туғма касалликлар ва
нуқсонлар билан дунёга келишининг олдини олиш ва профилактикасига бағишланган
материаллар тайёрлаш, аҳоли ўртасида тарғиб этиш;
2. Хотин-қизларни оммавий
спорт турлари билан шуғулланишга жалб қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи
анъаналарини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
3. Соғлом турмуш тарзини
кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш соҳасида ижтимоий
шериклик ҳамда жамоатчилик назоратини юксалтириш;
4. Аҳолининг экологик ва
тиббий маданиятини юксалтириш, тўғри овқатланиш маданиятини
оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
5. “Соғлом оила – соғлом
жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли
кўмаклашиш;
6. Аҳолига тиббий
хизмат кўрсатишни яхшилаш ва улар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга
хизмат қилувчи ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш;
7. Аҳоли ўртасида соғлом
овқатланиш маданиятини, санитария-гигиена қоидаларига риоя этилишини
маҳаллалар, таълим-тарбия муассасаларида кенг тарғиб қилиш;
8. Орол ҳалокатининг
атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини юмшатишга, Оролбўйи
ҳудудларида экологик вазиятни тиклашга ва соғломлаштиришга кўмаклашиш;
9. Қишлоқ жойлардаги аҳоли
пунктларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-экологик муҳитни
яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш;
10. Фуқароларнинг экологик
ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл
қўймаслик борасида барча соҳаларда жамоатчилик назоратини амалга оширишга
қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
11. Атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларининг
ифлосланишини камайтиришига, биологик хилма-хилликни сақлаш, қаттиқ маиший
чиқиндиларни қайта ишлашга инновацион технологияларни жалб этишга қаратилган
лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
12. “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта
тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини кескин ошириш бўйича тарғибот
ишларини олиб боришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
13. Сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш
самарадорлигини ошириш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш, жамоатчилик назоратини
ўрнатиш;
14. Экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган “Яшил
макон” умуммиллий лойиҳасига ННТ ва фуқаролик жамиятининг институтларини жалб
қилиш.;
15. Оғир гематологик, онкологик ва клиник иммунологик
касалликлари бор беморларга паллиатив ёрдам кўрсатувчи хоспислар ташкил этиш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим
этилади:
1. Ташкилот раҳбари
томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Олий Мажлис
ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий
веб сайти ва https://t.me/GROUP_JAMOAT_FONDI телеграм
каналида жойлаштирилган ва янги юкланган шаклда тўлдирилган давлат гранти
лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартириш ва
қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа
институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат
рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга
ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Ташкилотнинг солиқ
қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;
7. Манфаатдор давлат ва
жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун
ажратиладиган грант миқдори – 200 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2024 йил 4
июлдан 5 августгача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон
почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги
манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси,
1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш
шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий
веб сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар:
(78) 238-23-76, (78) 238-23-77.
Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий
11 07 2024 / 16:30