Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат
фонди
“Жамиятда
ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, ҳуқуқий онгини юксалтиришга қаратилган
лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш” мавзуида
Давлат грантлари ажратиш учун 4-танловни
ЭЪЛОН
ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат
ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа
институтларининг қуйидаги мақсадларни
назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул
қилинади:
1. Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг асосий қоидалари, тамойиллари ва мақсадларини
очиб беришга, қонун нормалари ҳақида билимлар тарғиботига қаратилган махсус
нашрлар, мақолаларни тайёрлаш ва чоп этиш;
2. Давлат ҳокимияти ва
бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ННТ фаоллигини ошириш,
жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш;
3. Аёллар, болаларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий-маънавий
қўллаб-қувватлашда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш;
4. Аҳоли, айниқса
ёшлар ўртасида, маҳаллалар ва таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси
Конститутциясининг асосий принципи ва нормалари мазмун, моҳиятини етказишга
қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
5. Қурилиш ва ободончиликка
оид қарорларни маҳаллий даражада муҳокама қилишни ҳамда жамоатчилик
экспертизасидан ўтказишни йўлга қўйишга кўмаклашиш;
6. Жамиятда инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳурмат қилиш маданиятини шакллантириш орқали мамлакатимизнинг
халқаро нуфузини янада юксалтириш;
7. Аҳоли учун бепул
кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш устидан жамоатчилик назоратининг самарали
механизмларини ва инновацион усулларини жорий этиш;
8. Хотин-қизлар
муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган оғир ижтимоий аҳволга
тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва бошқа
ёрдам кўрсатиш;
9. Одам савдоси, ноқонуний
меҳнат миграциясидан жабр кўрган аҳолига тизимли профилактик тарғибот, ташвиқот
ва реабилитация чора тадбирларини амалга оширишда жамоатчилик назоратини
кучайтириш;
10. Ноқонуний меҳнат
миграциясидан, мажбурий меҳнат ва камситишлардан жабрланган шахсларни ҳуқуқий
ва ижтимоий ҳимоялашга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
11. Низоли вазиятлар,
оилавий-маиший зўрлик ишлатиш ҳолатларини ва ўз жонига қасд қилишга мойил
хулқ-атворни эрта бартараф этишда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни
шакллантириш;
12. Коррупцияга қарши
курашиш тизими самарадорлигини ошириш орқали қулай ишбилармонлик муҳитини
яратишга, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини юксалтиришга
кўмаклашиш;
13. Коррупцияга оид
ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни ўрганиш,
коррупцияга қарши курашда фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ фаолияти
эркинлигини таъминлаш;
14. Коррупцияга қарши
курашиш ва жамоатчилик назорати соҳасида умумэътироф этилган халқаро
стандартлар, чет эл ижобий тажрибаларини жорий этиш;
15. “Ўзбекистон-2030”
стратегияси мазмун моҳиятини замонавий технологиялар орқали тарғибот қилиш ва
аҳолига етказиш.
Давлат гранти ажратиш
учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари
томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Олий Мажлис
ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий
веб сайти ва https://t.me/GROUP_JAMOAT_FONDI телеграм
каналида жойлаштирилган ва янги юкланган шаклда тўлдирилган давлат гранти
лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартириш ва
қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа
институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат
рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга
ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Ташкилотнинг солиқ
қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;
7. Манфаатдор давлат ва
жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун
ажратиладиган грант миқдори – 200 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2024 йил 4
июлдан 5 августгача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон
почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги
манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси,
1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш
шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий
веб сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар:
(78) 238-23-76, (78) 238-23-77.
Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий
11 07 2024 / 16:32