Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

ЎзЛиДеП ҳудудий Кенгаш раислари ва ходимлари учун ўқувлар ташкил этилмоқда



Улашинг :


ЎзЛиДеП ҳудудий Кенгаш раислари ва ходимлари учун ўқувлар ташкил этилмоқда

🇺🇿 Мамлакатда ҳокимиятнинг ягона манбаи халқ бўлар экан, у ушбу ҳуқуқини айнан сайловлар орқали амалга оширади. Халқ иродасини ифодаловчи сайловлар натижалари эса мамлакатимиз эртасини белгилашга тўғридан-тўғри таъсир қилади.

🗣 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик партияси сайловларнинг мамлакатимиз, халқимиз келажаги учун ана шундай муҳим сиёсий аҳамиятини чуқур англайди. Шу боисдан партия фаолларини сайлов жараёнларига тайёрлаш ва уларга зарур билим ва кўникмаларни етказиш мақсадида партиянинг Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги туман ва шаҳар Кенгашлари раислари учун ўқув ташкил этилди.

⏺ Тадбир аввалида партия Сиёсий Кенгаши раиси Актам Хаитов сўз олиб, бу йил мамлакат парламентига сайловлар мутлақо янгича – аралаш сайлов тизими асосида бўлиб ўтаётганлиги ҳам сиёсий партиялардан ниҳоятда фаоллашиш зарур эканини таъкидлаб ўтди.

Семинарда Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов бошланиши эълон қилингани тўғрисида сўз юритилиб, мазкур сиёсий жараёнда партиянинг иштироки билан боғлиқ масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.
✅ Тадбир давомида партия раҳбари томонидан аралаш сайлов тизими, сайлов қонунчилиги ва сиёсий партиялар фаолиятига оид қонунларнинг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

➡️ Шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларида ҳам туман ва шаҳар Кенгашлари раислари ва ходимлари учун ўқув ташкил қилинди.





Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий

02 08 2024 / 11:13