
Жойлардаги учрашувларда қайд этилганидек, партия келгуси беш йилликда сифатли таълим, тиббиёт ва кучли ижтимоий ҳимояни таъминлаш бўйича тизимли иш олиб боришни мақсад қилган. Биргина таълим соҳасида дунёдаги “Топ-500”лик рейтингдаги хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва “икки дипломли тизим”ни жорий этиш, ёшларимизни “Топ-100” глобал рўйхатга кирган университетларда таълим олиши учун валютада узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар бериш амалиётини йўлга қўйишни илгари сурмоқда.

Шунингдек, партия Сайловолди дастурида олий таълим муассасаларида илмий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш ва илмий салоҳиятни 70 фоизга етказиш, илм-фанга йўналтирилган маблағларни ялпи ички маҳсулотдаги улушини 2030 йилгача 10 баробар ошириш каби мақсадлар кўзда тутилган. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида ҳар бир маҳаллада “Мустақил ривожланиш” марказлари ташкил қилиниши партиянинг ёшларга оид сиёсатига ҳамоҳангдир.
Бундан ташқари, ЎзЛиДеП Сайловолди дастурида ёшлар учун махсус уй-жойлар қуриш ва ҳар йили 1000 нафар ёш оилага имтиёзли ипотека кредитларини бериш таклиф этилаётгани ёш сайловчилар томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда.
М.Комилова, ЎзА
Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий
25 09 2024 / 11:52