Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

ГРАНТ ВА ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАЛАР ТАНЛОВЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАДА АНИҚЛАНАДИ



Улашинг :


ГРАНТ ВА ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАЛАР ТАНЛОВЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАДА АНИҚЛАНАДИ
Бугун юртимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 26 август куни қабул қилинган “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, мамлакатнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишида фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамиятини тубдан ошириш, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқарувчи органлари билан ҳамкорлигини кучайтириш бўйича тизим яратилди.
Бугун Тошкент шаҳрида жойлашган “Улуғбек” жамғармаси биносида Фармон ижроси юзасидан Ягона электрон платформани расмий ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари, Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари, Жамоат фонди раҳбарияти, фуқаролик жамияти институтлари фаоллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Эндиликда фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнларини ўз ичига олувчи мазкур Платформа ажратилаётган маблағларни оқилона тақсимлаш, шаффофлигини таъминлашда барча имкониятларни, қулайликларни яратади.
Ушбу тизим фуқаролик жамияти институтларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва ишлаб чиқилаётган онлайн платформани тўлиқ автоматлаштиришҳужжатлар алмашинувидаги замонавий ёндошувга, инсон омилисиз танловларни ўтказишга шароит яратади. Бундан ташқари,платформанинг яна бир афзаллик томони шундаки, бир нечта давлат ташкилотларидан маълумотнома олиш мақсадида маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган. Яъни фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир ҳужжатларни электрон тарзда интеграция қилинган.
Ҳар бир талабгор ташкилот эндиликда танловларда иштирок этиш учун лойиҳаларни топшириш, давлат субсидиясини олиш учун буюртмаларни юбориш, кларни кўриб чиқиш ва баҳолаш жараёнларини шахсий кабинети орқали кузатиб бориши мумкин. Бундан ташқари платформа танловларнинг мавзуларини шакллантиришда нафақат фуқаролик жамияти институтлари, балки кенг жамоатчилик томонидан ҳам таклифлар берилиши, уларнинг муҳокамаларда бевосита иштирок этиш имконияти яратилди.
Платформа тизим фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиб, мазкур жараёнларнинг шаффофлигини таъминлайди.





Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий

14 10 2024 / 14:23