Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказида Туркиялик ҳамкорлар билан “Онлайн” учрашув бўлиб ўтди



Улашинг :


Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказида Туркиялик ҳамкорлар билан “Онлайн” учрашув бўлиб ўтди

2024 йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказида Ўзбекистон Иқтисодчилар уюшмаси вакиллари Туркиянинг ÖZTÜRK HOLDING компанияси Директорлар Кенгаши раиси ўринбосари Насан Гюнгёр билан Zoom платформаси орқали “онлайн” учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, дастлаб Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида, кейинчалик Қарақалпоғистон Республикаси ҳудудида қаттиш маиший чиқиндиларни қайта ишлаш орқали иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Ўзаро мулоқотда томонлар ушбу Шартнома тузилган кундан бошлаб ишларни бажариш ва тушумларни йиғиш ва тақсимлаш мақсадида «ОЗТУРК ХОЛДИНГ» ва «KAMALAK-INVEST-AZIZA» компаниялари иштирокида янги қўшма корхона ташкил этишга келишиб олинди.Томонлар Қўшма корхона фаолиятини амалга оширишда ушбу Шартнома шартларига мувофиқ ўзаро билан ҳамкорлик қиладилар.

Ўзбекистон томонидан таклиф этилаётган технологиялар мамлакатимизнинг ишбилармон доиралари вакилларида ҳам катта қизиқиш уйғотиб, Республиканинг ишбилармонлик муҳити салоҳияти юксалиб бораётгани, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги инновациялар ва яшил технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Ушбу лойиҳа турли хилдаги чиқиндиларни қайта ишлаш ва бу билан атроф-муҳит, ҳаво ифлосланишини камайтириш, шунингдек, мамлакатда энергия самарадорлигини ошириш стратегиясининг бир қисми сифатида ушбу технологияни жорий этиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Умуман олганда, ушбу икки томонлама музокаралар илиқ ва дўстона руҳда бўлиб ўтди. Бу ўз навбатида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш, хусусан ҳар хил турдаги чиқиндиларни қайта ишлашда замонавий технологияларни жорий этиш учун дастурул-амал бўлиб хизмат қилади.

Ж.Нематиллаев,

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни

қўллаб-қувватлаш маркази бош мутахассиси





Сарлавха :
Иқтисодиёт

22 10 2024 / 11:21