
Мамлакатимизда бу ўсимликни етиштириш ва ипак қуртини боқиш мақсадида Ипакчилик илмий тадқиқот институти ҳудудидан 1 гектар ер майдони ва махсус қуртхона тайёрланди. Тажриба сифатида биринчи марта май ойининг биринчи ўн кунлигида институтга Хитойдан канакунжут ўсимлигининг 4 та нави уруғлари олиб келиниб, 0,5 гектар майдонга экилиб, бугунги кунда агротехник қоидалар асосида парвариш қилинмоқда.
Шунингдек, жорий йил 4 июнь куни канакунжут ипак қуртининг 4 қути уруғлари олиб келинди ва инкубаторияда жонлантирилди, институтда 14 июндан бошлаб канакунжут ипак қуртларини боқиш ва синов ишлари бошланди.
Тажриба синов ишлари олиб борилиши натижасида 30 июнда илк бор Ўзбекистон шароитида канакунжут ипак қуртидан пилла ўрашга эришилиб, бир қутидан ўртача 55-60 кг. тирик пилла ҳосили олинди. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан етиштирилган канакунжут пилласининг намуналари Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институтига, ушбу пилланинг технологик кўрсаткичларини аниқлаш ва уларни ўрганиб чиқиш мақсадида тақдим этилди.
Канакунжут ипак қуртларининг Ўзбекистон иқлим шароитига мослигини ўрганиш учун Ипакчилик ИТИ мутахассислари билан биргаликда Хитой давлатидан 2 нафар профессор олим жалб қилиниб, амалий ишлар ташкил этилган.
Гулноза Бобоева,
Дониёр Ёқубов(видео),
ЎзА
Сарлавха :
Иқтисодиёт
31 10 2024 / 10:52