Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

«Айланма 1 млрд доллардан ошади». Ўзбекистон криптоактивларни қабул қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда



Улашинг :


RISE Research тадқиқоти натижаларига кўра, Ўзбекистон криптоактивларни қабул қилиш бўйича глобал индексда Марказий Осиё ва Кавказда биринчи ўринни эгаллаб турибди. 2023 йили ярим млн фуқаро криптоактивларга эгалик қилган, криптоиндустриядаги провайдерларнинг айланмаси эса млрд доллардан ошган.

Ўзбекистон криптоактивларни қабул қилиш бўйича глобал индексда Марказий Осиё ва Кавказда биринчи, дунёда эса 33-ўринни эгаллаб турибди. Бу RISE Research компанияси томонидан Freedom Horizons билан ҳамкорликда KPMG Caucasus and Central Asia, Heemera, «Астана» халқаро молия маркази, Қозоғистон Миллий тўлов корпорацияси ва Mastercard иштирокида ўтказилган рақамли молиявий активлар (РМА) бозорини ўрганиш бўйича тадқиқотлар натижаларидан келиб чиқади.