Тадбиркорлик
ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказида Туркиялик
ҳамкорлар билан учрашув бўлиб ўтди
2025 йилнинг 3 февраль куни Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни
қўллаб-қувватлаш марказида Ўзбекистон Иқтисодчилар уюшмаси вакиллари иштирокида
Туркиянинг “INTERNOVA Group Tarimkent” компанияси раиси Аҳмет Мелиҳ ТEКİН бошчилигидаги делегацияси билан учрашувбўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, дастлаб Тошкент вилоятининг Бекобод,
Оҳангарон, Бўка туманлари ҳамда Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳудудида “яшил
иқтисодиёт” тамойилларига асосланган инсонлар яшаши учун барча қулайликларга
эга “ақлли шаҳар” барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш масаласи юзасидан
музокора олиб борилди.
Туркия делегациясининг маълумотига кўра, Лойиҳанинг энг муҳим янгилиги
шундаки, фойдали ва декоратив ижтимоий майдонларни ўз ичига олган яшил
горизонтал архитектурага асосланган виллалар ва уйларга қўйилган сармоявий
капитал узоқ йиллар давомида эмас, балки 5-10 йил ичида сарфланган молиявий
маблағни қайтарадиган давомийликка эга бўлади.
Бир вақтнинг ўзида қўшимча даромад билан таъминлаш орқали пассив
деҳқончилик ва чорвачилик соҳасида корпоратив операцион тизимда иштирок этиш;
Ушбу лойиҳанинг энг муҳим қиймати маркетинг тизими билан тўғри харидорларга
эриша олиш ва у берадиган даромаддан фойда олишдир.
Лойиҳага кўра “ақлли
шаҳар”нинг “яшил ҳудуд”ида етиштириладиган мева-сабзавот ҳамда бошқа озиқ-овқат
маҳсулотлари ички ва ташқи бозорларини ўрганиш бўйича чуқур маркетинг
тадқиқотларини ўтказиш ва бунинг асосида тармоқни ўрта ва узоқ муддатли
истиқболда ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш имкони
яратилади.
Мева-сабзавот, гўшт-сут ва
бошқа қишлоқ хўжалик озиқ-овқат хом ашёсини қайта ишлаш бўйича юқори унумли
замонавий инновацияли технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, ушбу
мақсадлар учун аввало, хорижий инвесторларнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини
жалб этиш мумкин бўлади.
Ўзбекистон томонидан таклиф этилаётган технологиялар мамлакатимизнинг
ишбилармон доиралари вакилларида ҳам катта қизиқиш уйғотиб, Республиканинг
ишбилармонлик муҳити салоҳияти юксалиб бораётгани, Ўзбекистон ва Туркия
ўртасидаги инновациялар ва яшил технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни
ривожлантиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Ўзаро музокараларнинг якунида Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни
қўллаб-қувватлаш маркази ва Туркиянинг “INTERNOVA Group Tarimkent” компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланилди.
Умуман олганда, ушбу икки томонлама музокаралар илиқ ва дўстона руҳда бўлиб
ўтди. Бу ўз навбатида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида “яшил иқтисодиёт”ни
ривожлантириш, хусусан ҳар хил турдаги чиқиндиларни қайта ишлашда замонавий
технологияларни жорий этиш учун дастурул-амал бўлиб хизмат қилади.
Ж.Нематиллаев,
Ўзбекистон Тадбиркорлик ва
фермерликни
қўллаб-қувватлаш маркази бош
мутахассиси
Сарлавха :
Иқтисодиёт
04 02 2025 / 14:13