Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ ТЎҒРИСИДА



Улашинг :


Конференциянинг ўтказиш санаси ва жойи: 17 апрель 2025 йил, ЎзЛиДеП мажлислар зали

Конференциянинг мавзуси: “Давлат-хусусий шерикликни ташкил қилиш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари”

Конференциянинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида 2024-2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 30 августдаги ПҚ-308-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат-хусусий шериклик соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 30 октябрдаги 720-сон қарорига мувофиқ Хусусий секторнинг тажриба ва ресурсларидан фойдаланган ҳолда, Ҳукумат муҳим инфратузилма ва хизматларни етказиб беришни тезлаштирмоқда, шу билан бирга хавфларни бўлишиб, ўсиш учун янги имкониятлар яратмоқда. Ўзбекистон хорижий инвестицияларни жалб қилиш, инфратузилмани модернизация қилиш ва давлат хизматларини кўрсатишни яхшилаш бўйича қатор соҳаларда амалга ошираётган ДХШ лойиҳаларини кўпайтириш, давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича белгилаб берилган устувор вазифаларни изчил амалга оширишда мавжуд илмий ва амалий имкониятларни кенг жалб қилиш орқали таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Конференция ташкилотчилари. Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси.

Конференция иштирокчилари. Депутатлар, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, иқтисодчилар, тадбиркорлар, фермерлар, инвесторлар, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар ва соҳага алоқадор ташкилотлар.

Конференция материаллари. Иштирокчилар томонидан аввал тақдим этилган маърузалар тўплам сифатида чоп этилган ҳолда конференция куни тарқатилади.

Конференция шўъбалари. Давлат-хусусий шерикликнинг асосий йўналишлари – таълим, соғлиқни сақлаш, саноат, коммунал хизматлар кўрсатиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги каби соҳалар бўйича шўъбалар фаолият кўрсатади. Шўъбаларда ҳар бир иштирокчи тақдим этилган тезислари билан қуйидаги йўналишлар асосида муҳокамаларда иштирок этиши мумкин.

-Давлат-хусусий шерикликнинг ташкил қилинишининг объектив зарурати;

-Давлат-хусусий шерикликдан манфаатдор субъектларнинг ўзаро боғлиқлиги;

-Давлат-хусусий шерикликнинг асосий принциплари;

-Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб қилиш, инфратузилмани модернизация қилиш ва давлат хизматларини кўрсатишни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ҳақида;

-Давлат-хусусий шерикликни амалга оширадиган соҳалар (таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, логистика, транспорт, саноат, уй-жой коммунал хўжалиги ва ҳ.к.);

-Давлат-хусусий шерикликни амалга оширишда молиявий хатарлар ва фойдаларни тақсимлаш;

-иқтисодиётда хусусий секторнинг ролини ошириш.

Конференцияга таклиф қилинганлар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш Департаменти, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, “Бизнесни ривожлантириш банки”, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент давлат аграр университети, Ўзбекистондаги халқаро ташкилотлар вакиллари ва бошқалар.

Тезислар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин. Уларнинг ҳажми 3 бетга қадар бўлиши лозим ҳамда MS Word (RTF) форматида, Times New Roman шрифтида. 14 ҳажм катталикда, 1,5 интервалда ёзилади. Қаторлар кетма-кетлигида маъруза мавзуси, муаллиф номи, иш жойи ва лавозими, матн ёзилади. Таклиф ва тавсиялар мақола сўнгида ажратиб кўрсатилиши тавсия этилади.

Маърузалар матни бир нусха қоғозда ва электрон шаклда Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказига 2025 йил 10 апрелгача тақдим этилиши лозим.

Мазмунан ва техник талабларга жавоб бермайдиган тезислар тўпламга киритилмайди, чоп этилмайди ва муаллифга қайтариб берилмайди.

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА

Ташкилий қўмита манзили: 100015, Тошкент ш. Миробод тумани, Нукус кўчаси, 77-уй

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази

Телефонлар: 71-255-08-21, +998 77 422 77 81

е-mail: tf.markaz@mail.ru

телеграмм: +998 90 045 77 81


Сарлавха :
Иқтисодиёт

15 04 2025 / 15:34