Давлат-хусусий шерикчиликни ташкил қилиш ва
ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва ташаббуслар ишлаб чиқилди
🔍Бугун ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ташаббуси билан “Давлат-хусусий шерикликни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
🔍Конференцияда таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, логистика, транспорт, саноат, уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа соҳалардаги ДХШ лойиҳаларини самарадорлигини янада ошириш, қонунчиликни янада такомиллаштириш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш чораларини кўриш масалалари муҳокама қилинди.
🔍Конференция иштирокчилари учта панель сессияга бўлинган ҳолда соҳага доир мавзуларда муҳокамалар олиб боришди. Муҳокамалар якунида иштирокчилар, экспертлар ва олимлар ДХШ лойиҳалари самарадорлигини оширишга қаратилган тавсия ва ташаббуслар илгари сурилди.
Сарлавха :
Иқтисодиёт
17 04 2025 / 18:13