“Ўзбекистон кўчмас мулк бозори ва унинг ривожланиш
истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Ўзбекистон
Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик
партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан жорий йил 1 май куни соат 11-00 да “Ўзбекистон кўчмас мулк бозори ва унинг
ривожланиш истиқболлари” мавзусида Давра суҳбати ташкил қилинди.
Ушбу тадбирни «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни лойиҳасини муҳокама қилиш ҳамда тегишли фикр-мулоҳаза
ва таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига
киритиш мақсадида ўтказилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Либерал демократик партияси
ҳамда Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказига «Риэлторлик
фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси, уни
ҳуқуқий аҳамияти ва амалиётда жорий этиш каби масалалар юзасидан кўплаб
мурожаатлар келиб тушди. Шу нуқтаи-назардан мазкур тадбирни ўтказиш айни пайтда
муҳим саналади.
Давра суҳбатида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Иқтисодиёт ва молия, Адлия
вазирликлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги вакиллари, соҳада фаолият
олиб борувчи тадбиркорлар иштирок этиши режалаштирилган.
Тадбирда Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Иқтисодиёт ва молия,
Адлия вазирликлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Хусусийлаштириш ва
давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази, Ўзбекистон
Риэлторлик ташкилотлари уюшмаси ва Риэлторлик Гильдияси вакиллари, риэлторлик
ташкилотлари мутахассилари мутахассилари соҳада фаолият олиб борувчи
тадбиркорлар ва бошқалар иштирок этишди.
Маълумки,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги янги қонун лойиҳаси
биринчи ўқишда қабул қилинган Мазкур лойиҳа бўйича ҳар томонлама муҳокама
ўтказиш ва якуний таҳрири юзасидан таклифлар тайёрлаш мақсадида ушбу давра
суҳбати ташкил этилди.
Давра
суҳбати давомида муҳокама қилинган асосий масалалар: Қонун лойиҳасининг асосий
қоидалари, риелторлик фаолиятини тартибга солишнинг амалий жиҳатлари, Давлат
рўйхатидан ўтказиш ва лицензиялаш механизми, риелторлик хизматлари
истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, касбий стандартларни жорий этиш ва
бозор субъектларининг жавобгарлиги масалалари муҳокама қилинди.
Давра
суҳбати иштирокчилари томонидан Қонун лойиҳасининг янги таҳрири муҳокама қилиш
ва мумкин бўлган хато ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартарф этиш учун
фикр-мулоҳаза, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Ўзбекистонда Риэторлик
фаолияти ва манфаатдор давлат ҳамда жамоат ташкилотлари таклифларини таҳлилий
нуқтаи-назаридан ишлаб чиқиш, Ўзбекистонда
кўчмас мулк бозорини қонунчилик орқали самарали тартибга солиш орқали барча
иштирокчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи кўчмас мулк бозорини ривожлантириш
ва такомиллаштириш муҳокама қилинди.
Давра суҳбати якунида мутасадди ташкилотлар
вакиллари Риэлторлик фаолияти
тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг тегишли бандларига нисбатан ўз фикр-мулоҳаза
ва таклифларни билдириб ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис
Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ўрганиб чиққан ҳолда, Парламент
муҳокамасига киритиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосага келинди.
Сарлавха :
Иқтисодиёт
02 05 2025 / 14:25