Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

ЎзЛиДеП делегацияси ХКП ва қўшни давлатлар сиёсий партиялари ўртасидаги мулоқот форумда қатнашди



Улашинг :


26.05.2025

26 май куни Пекин шаҳрида Хитой Коммунистик партияси ҳамда қўшни мамлакатлар сиёсий партиялари ўртасидаги Мулоқот форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ЎзЛиДеП делегацияси аъзолари ҳам иштирок этди.

Форумда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов нутқ сўзлади. Партия етакчиси бугунги кунда Ўзбекистонда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида очиқ, амалий ва прагматик ташқи сиёсат олиб борилаётгани, хусусан, Хитой билан дўстона ва ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди

Форум доирасида “Ўзгараётган дунёдаги Осиё” мавзусидаги сессия ташкил этилди. Сессияда геосиёсий ўзгаришлар, иқтисодий трансформация ва Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Мазкур тадбир партиялараро алоқаларни мустаҳкамлаш, минтақавий яқинлашув ва доимий мулоқотни таъминлашда муҳим қадам бўлди.

@uzlidep телеграм саҳифасидан олинди





Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий

27 05 2025 / 11:46