Президент Шавкат
Мирзиёевнинг Будапештга ташрифи чоғида Ўзбекистон ва Венгрия йирик
паррандачилик фермалари қуриш, балиқ уруғини етказиб бериш, картошкани чуқур
қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни ишга туширишга келишиб олди.
Ўзбекистон ва
Венгрия паррандачилик, балиқчилик ва картошкани қайта ишлашни ривожлантиришга
келишиб олди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Будапештга ташрифи чоғида
қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган
интервюсида маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига
кўра, ҳар йили 10−20 нафар талабани Венгрияга паррандачиликнинг замонавий
йўналишлари бўйича бепул ўқитишга юбориш бўйича келишувга эришилган.
Шунингдек, у Сирдарё
вилоятида Венгриянинг ЗА Инвест компанияси билан ҳамкорликда паррандачилик
фабрикаси қурилиши бошлангани, август ойида эса яна саккизта ишлаб чиқариш
объекти қурилиши бошланишини маълум қилди. Инвестициялар ҳажми 110 миллион
долларга баҳоланмоқда.
Аввалроқ
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ЗА Инвест компанияси билан ҳамкорликда
амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Сирдарёдаги кластер ҳудудида 130 гектар
майдонга эга саккизта паррандачилик фабрикаси, инкубатор, кушхона, қайта ишлаш
цехи, озуқа заводи, музлаткич ва маъмурий бинолар қурилишини хабар берганди.
Лойиҳанинг қуввати йилига 16 миллион дона бройлер товуқлари ва 120 минг тонна
омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этади.
Бундан ташқари, “энг
соф балиқ генотиплари” тақдим этилган Венгрия билан Ўзбекистонга 8 турдаги
сазан балиқларини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. ТCТ Cлустер 6
миллион дона турли балиқ турларини (судак, сом ва сазан) импорт қилишни
режалаштирмоқда.
“Сўнгги йилларда биз Венгрия билан жуда яхши
ҳамкорликни йўлга қўйдик. Мақсадимиз — Венгриянинг юқори технологияларидан
фойдаланиш, илмий муассасалар билан алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон учун
муҳим бўлган соҳаларни ривожлантириш”, — деди вазир.
Бундан ташқари,
вазир Венгриянинг БДПСТ Груп компанияси билан Ўзбекистонда картошкани чуқур
қайта ишлаш, жумладан, саноат миқёсида чипс ва фри картошкасини ишлаб чиқариш
бўйича корхона ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилди. Агрофеед компанияси
билан премикслар, витаминлар ва ферментлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ЗКИ ЛТД
билан эса сабзавот уруғини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилган.
Ташриф давомида икки
мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида транспорт ва йўл
инфратузилмасини модернизация қилиш, логистика марказлари ва коммунал
тармоқларни қуриш, қурилиш материаллари, тўқимачилик ва фармацевтика
маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби йоъналишлардаги лойиҳалар бўйича ҳам
келишувларга эришилди.
gazeta.uz
сайтидан олинди
Сарлавха :
Марказ фаолиятига оид
28 05 2025 / 10:31