Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

ЎзЛиДеП делегациясининг Хитойда навбатдаги учрашуви



Улашинг :


28.05.2025

Аввал хабар берганимиздек, ЎзЛиДеП делегацияси Хитой Халқ Республикасида бўлиб, қатор учрашувларни ўтказяпти.

Ташриф доирасида ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао билан учрашди.

Ушбу учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Фарҳод Арзиев ҳам иштирок этди.

Мулоқотда Хитой билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келгани, буларнинг барчаси икки мамлакатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин ўртасидаги ишончли мулоқот, шунингдек давлат раҳбарлари иштирокидаги мунтазам саммитлар самараси эканлиги алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида парламентлараро ва партиялараро алоқалар янада мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди. Хусусан, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Хитой Коммунистик партияси ўртасида имзоланган Ўзаро англашув меморандуми ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиққани айтиб ўтилди.

Учрашув кўтаринки ва конструктив руҳда ўтди.

@uzlidep телеграм саҳифасидан олинди.





Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий

28 05 2025 / 11:40