Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелонининг юзма-юз ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Учрашувда 2023 йил июнь ойида Рим шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувлар изчил амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми, шу жумладан етказиб берилаётган маҳсулотлар турининг кенгайгани ҳисобига қарийб 3 баробар ошди. Савдо соҳасида бизнесга техник кўмак дастурларини кенгайтиришга келишиб олинди. Европа Иттифоқи бозорига чиқиш учун ўзбекистонлик экспортчиларни ўқитиш, Тошкентда қўшма Сертификатлаш марказини ташкил этиш, Мувофиқликни баҳолаш тўғрисидаги битимни қабул қилишни тезлаштириш шулар жумласидан.
Давлатимиз
раҳбари Италиянинг етакчи компаниялари билан Технологик шериклик дастурини ишга
туширишни таклиф қилди. Хусусий тадбиркорликнинг инновацион лойиҳалари, ўта
муҳим минераллар ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш,
автомобилсозлик учун бутловчи қисмлар, электротехника, энергетика, озиқ-овқат,
фармацевтика, қурилиш саноатида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш,
тўқимачилик, чарм, мебелсозлик ва бошқа тармоқлар учун дизайн марказларини
ташкил этиш устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.
ЎзЛиДеП
Европанинг энг ривожланган мамлакатларидан бири бўлган – Италия билан йўлга қўйилган
мустаҳкам ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳамкорлик мамлакатимиздаги
ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорларимиз учун Европа Иттифоқи бозорига
чиқиш имкониятларини янада оширишга хизмат қилади.
@a_xaitov расмий каналидан олинди.
Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий
02 06 2025 / 10:49